«газ портлаши» тегли мақолалар


Қашқадарёдаги сайилда газ портлаши оқибатида салкам 40 киши жароҳатланди
19 март 2024, 14:22

Қашқадарёдаги сайилда газ портлаши оқибатида салкам 40 киши жароҳатланди

Кўкдала туманида ўтказилган сайилда газ баллони портлади. Оқибатда 37 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

Фарғонада газ портлаши оқибатида уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланди
12 март 2024, 19:29

Фарғонада газ портлаши оқибатида уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланди

Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлаши содир бўлди, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси — Фарғона тиббиёт институти талабалари жароҳатланди.

Бухорода дўкон ертўласидаги газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
1 март 2024, 11:30

Бухорода дўкон ертўласидаги газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бухоро шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушди, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир фуқаро шифохонага юборилди.

Тошкент вилоятидаги АГҚШда автомобиль баллони портлади
9 июн 2023, 12:35

Тошкент вилоятидаги АГҚШда автомобиль баллони портлади

Тошкент вилояти Паркент туманидаги газ қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш вақтида Nexia автомашинасида газ баллони портлаб кетди. Яна иккита машина шикастланди. Қурбонлар йўқ.

Қашқадарёдаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади
25 апрель 2023, 09:27

Қашқадарёдаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади

Китоб туманидаги кўп қаватли хонадонларнинг бирида газ портлади. Оқибатда уйнинг дераза ва эшик ромларига зарар етди. Бир нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Самарқанд вилоятидаги парранда фабрикасида портлаш юз берди
30 март 2023, 13:21

Самарқанд вилоятидаги парранда фабрикасида портлаш юз берди

Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида икки киши жароҳат олди.

Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди
28 март 2023, 10:20

Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди

Каттақўрғон туманидаги хонадонда газ портлаши сабабли эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган икки набираси 50−60 фоиз куйиш жароҳатини олди. Беморларнинг барчаси шифохонада вафот этди.

Нукусдаги портлашда вайроналар остидан олиб чиқилган 5 ёшли қизча вафот этди
10 март 2023, 14:42

Нукусдаги портлашда вайроналар остидан олиб чиқилган 5 ёшли қизча вафот этди

Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйда газ портлашидан сўнг вайроналар остидан қутқариб олинган 5 ёшли қизча 8 март куни шифохонада вафот этди. Қизчанинг отаси ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида онаси, турмуш ўртоғи ва икки фарзандидан айрилди.

Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши сабаб бир киши вафот этди
8 феврал 2023, 15:35

Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши сабаб бир киши вафот этди

Элликқалъа туманидаги хонадонда газ портлади. Оқибатда бир аёл вафот этди. Воқеа бўйича ўрганиш ишлари бошланди.

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳума — Нурзада Утамбетова
2 феврал 2023, 15:26

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳума — Нурзада Утамбетова

«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган яна бир инсоннинг шахсига аниқлик киритди. У Нурзада Утамбетова бўлиб, узоқ йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг Қорақалпоғистондаги филиалида фаолият юритган ва нафақага чиққан бўлган.

Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди
30 январ 2023, 08:57

Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди

Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан бир нафар фуқаро жасади топилди ва 5 ёшли қиз қутқариб қолинди. Уйда яшовчи бошқа фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.

Қорақалпоғистондаги кўп қаватли уйда газ портлади
29 январ 2023, 20:12

Қорақалпоғистондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йигит куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилди. Воқеа жойига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов борди.

Сирдарёдаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди
16 январ 2023, 15:45

Сирдарёдаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди

Ховос туманида газ портлаши туфайли 2 киши вафот этди, 1 киши жароҳат олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди
13 январ 2023, 11:42

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди

Наманган туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 9 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олди.

Қаршидаги қозонхонада газ портлади
12 январ 2023, 13:17

Қаршидаги қозонхонада газ портлади

Қаршининг қозонхоналаридан бирида газ портлади. Портлаш оқибатида қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушди.

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлади
30 декабр 2022, 09:48

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлади

Миробод туманидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса сабаб бир киши жароҳатланди.

Бухорода хонадонда газ портлаши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди
19 октябр 2022, 11:18

Бухорода хонадонда газ портлаши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди

Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шаҳрихондаги газ портлаши бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 феврал 2022, 16:59

Шаҳрихондаги газ портлаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт марказида юз берган портлаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни вақтда ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.

Андижон вилоятидаги касалхонада газ портлаши рўй берди
11 феврал 2022, 13:13

Андижон вилоятидаги касалхонада газ портлаши рўй берди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт муассасаларидан бирида газ портлаши юз берди. 7 киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Фарғона вилоятида ҳаммомда газ портлаши содир бўлди, қурбонлар бор
31 декабр 2021, 19:57

Фарғона вилоятида ҳаммомда газ портлаши содир бўлди, қурбонлар бор

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келди. Портлаш оқибатида ҳаммом томи қулаган. Уч кишининг вафот этгани, тўрт фуқаронинг жароҳатлангани маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг